Caravan меҳмонхонаси 5*
Пойтахт аҳли ва пойтахт меҳмонларининг севимли дам олиш маскани – Чорвоқ сув омбори ёнида беш юлдузли меҳмонхона мажмуаси барпо этилмоқда. «Caravan» СПА-меҳмонхонаси қоялар ва шаршара орасида тўрт томони бетакрор гўзал манзарага эга тоғ террасасида жойлашади. Меҳмонхонанинг бадиий қиёфаси кўчманчиларнинг анъанавий услубида яратилган. Безаш ишларида тош, ёғоч, чарм, олов, жун, гилам ва кигизларнинг ҳар хил техникаларда яратилган турларидан фойдаланилади. Меҳмонхона томидан булоқ суви оқиб турадиган ҳарсанг ва тошлардан иборат спа-боғга чиқилади. Атрофига турли хил ҳовузлар, ҳаммомлар ва спа учун ҳовузлар қурилади.
Мажмуанинг меъморий дизайни халқаро сифат стандартларига мувофиқ, тоғ ландшафтининг умумий уйғунлигини бузмаган ҳолда, энг янги қурилиш технологиялари ва замонавий дизайн ечимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Меҳмонхона мажмуасини Chinara’s ресторани ва аквапаркдан 3 дақиқалик пиёда масофада бўлган 1,44 гектар майдонда, жойлаштириш режалаштирилган.