Премиум тоифадаги экологик коттежлар
Тоғли қишлоқ
Миллий услубда безатилган 236 ўринли 36 та коттеж-бунгало қуриш, шунингдек, тоғ булоқлари сувидан озиқланадиган табиий Аква-СПА боғини (Natural AquaSPA Garden) яратиш режалаштирилган.
Горный кишлак – это территория для постройки коттеджей. Планируется постройка 36 коттеджей-бунгало на 236 мест, декорированных в национальном стиле.
«Тоғли қишлоқ» курорт мажмуаси Caravan 5* меҳмонхона мажмуасини Chinara’s ресторани ва аквапаркдан 3 дақиқа тепага пиёда йўл босиб бориладиган 4 гектарли тоғли терраса майдонида қуриш режалаштирилган.

Қайиқ пристани қуриш мўлжалланган. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида лойиҳа доирасида фуникулёр жойлаштириш ҳам режалаштирилган.

Меҳмонхонадан дарё бўйига сел ўтказиш йўллари бўйлаб миникарлар орқали борилади. Мажмуага туташ ҳудудларда ландшафт дизайни, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга ошириш режалаштирилган. Бу ишлар учун лойиҳа ташаббускорларининг 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармояси сарфланади.

Ажойиб манзарага эга «Тоғли қишлоқ» этномажмуаси кўплаб хорижий сайёҳларни ўзига жалб қилади. Қишлоқнинг ўзида меҳмонлар ноёб тарихий муҳитга эга бўлган муаллифлик қароргоҳлари ва виллаларига жойлашадилар, бу ерда улар ўзларини худди шарқона эртак қаҳрамонлари каби ҳис қилишлари мумкин. Даромаднинг 50 фоиздан ортиғи хорижий валютада олиниши режалаштирилган.
Премиум виллалар
Виллаларнинг дизайни мижознинг хоҳишига қараб ишлаб чиқилиши мумкин. Биз бир нечта муаллифлик вариантларини таклиф этамиз ва муалифлик назоратини амалга оширамиз.
1,6 га – маленькие виллы с общим бассейном на 4-6 вилл.